Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси халқаро грант доирасида Германияда илмий изланишлар олиб боради…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти тадқиқотчиси Достон Баҳриев Германиянинг Мичаэл Зукков фонди томонидан молиялаштириладиган “Марион Дöнҳофф Фелловшип” грантини қўлга киритди.
Тадқиқотчи ушбу грант доирасида Греифсвалд университетида “Зарафшон дарёси тўқай экотизимларининг ҳозирги ҳолатини баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқиш” мавзусида PhD илмий-тадқиқот ишини амалга оширади. Зукков фондининг “Ҳимояланган ҳудудлар ва биосфера” гуруҳи мутахассиси Рустам Мурзаханов ва Греифсвалд университети профессори Раҳматилла Эгамбердиев, СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизли институти директори Тошпўлот Ражабовлар мазкур илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик қилади.
Маълумот учун, Зукков фонди табиий ресурслар ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, ерлардан барқарор фойдаланиш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатиш йўналишларида фаолият олиб борувчи ёш тадқиқотчиларни рағбатлантириб боради.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.