Ўзбекистон-Қирғизистон ректорларининг II форуми доирасида Қирғизистон Республикасининг 30 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари Самарқанд давлат университетида бўлишди.

    Ташриф давомида СамДУ Биокимё институти кампусини кўздан кечирди. Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги лаборатория, маърузалар зали, оранжерия билан танишиб, университет фаолиятига юқори баҳо беришди.

    Шунингдек, зоология музейи ва оранжериядаги ноёб экспонат ҳамда ўсимликларга катта қизиқиш билдиришди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.