Ўзбекистон-Қирғизистон ректорларининг II форуми ўтказилмоқда…
Нуфузли анжуманда икки давлат олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Форумни Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Қирғизистон Олий таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаева кириш сўзи билан очди.
Икки кун давом этадиган анжуманда томонламарнинг самарали ҳамкорлик битимлари имзоланиши кутилмоқда.
Форумда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш, таълим сифатини ошириш, стажировка ўташ, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш, туризм, геология, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, рақамлаштириш ва сунъий интеллект йўналишларида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбир доирасида Самарқанд давлат университети, Раззоқов номидаги Қирғизистон давлат техника универститети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаши кутилмоқда…
Маълумот учун, Самарқанд давлат университети 2023 йил 17 октябрь куни Қирғизистон давлат университети ва 2024 йил 25 март куни Қирғизистон Миллий университети билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган эди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.