Самарқанд давлат университетида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг мутахассислар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотлар ўтказишда иш берувчилар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди…
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳусан Тўхтаев ҳамда вилоятдаги ОТМ мутассаддилари иштирок этди.
Йиғилишда Олий таълим муассасаларининг "Олий тоифали мутахассислар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишланмаларини тижоратлаштиришда иш берувчилар билан ҳамкорлик" масалалари юзасидан тақдимоти тингланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 май куни вилоят ҳокими ҳузурида ўтказилган тақдимотда иштирок этган олий таълим муассасалари талабаларининг стартап лойиҳалари ижро ҳолати муҳокама қилинди.
Ёшлар технопаркида ташкил этилган «ИнноХ» бизнес-инкубатор ва акселератор дастурига стартапчи ёшларни жалб қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар эшитилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.