Самарқанд давлат университетида навбатдаги халқаро ёзги мактаб фаолият кўрсатмоқда…
Самарқанд давлат университети интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида “Қишлоқ хўжалигида ахборот технологиялари” мавзусида халқаро ёзги мактаб фаолиятини бошлади.
Мазкур мактабда Россия ҳамда Хитой давлатларидан 40 га яқин проффесор-ўқитувчи ва талабалар қатнашмоқда.
Дарсларда Томск ва Шимолий Кавказ Федерал университети профессорлари Евгений Борзенко, Михаил Бабенко ва Циан Шимолий-Ғарбий Полетехника университети олимлари Пенг Сун, Хуэ Ванг ва Хинге Шаолар маърузалар қилмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.