2023 йил 22 декабрь куни Самарқанд давлат университети ва Хитойнинг Циан Жиаотонг университети билан "Хитой илмий-тадқиқот маркази" ни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолаган эди.

    Мазкур шартнома доирасида СамДУ да камбағалликни қисқартириш лабораториясини ташкил этиш бўйича ЗООМ платформаси орқали учрашув ўтказилди.  

    Учрашувда камбағалликнинг сабаблари, яъни гендер тенглиги, юқори технологиялар билан таъминланганлик, ёш даражаси, экологик муаммо, меҳнат бозорига кириш имкониятлари ва бозордаги ишлаб чиқариш номутаносиблиги каби омиллар муҳокама қилинди.

    Юртимизнинг айрим қишлоқларини ривожлантиришда Хитой тажрибасини қўллашга келишилди.

    Камбағалликни қисқартириш лабораторияси соҳага оид тадқиқотларни ўтказиш ва унга ечим топиш учун мўлжалланган.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.