Гулноза Султонова – Самарқанд давлат университети фалсафа ва миллий ғоя кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори, профессор.

    Гулноза Султонова 1 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 5 монография, 3 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда, республика ва марказий нашрларда жами 160 га яқин мақола, тезислари эълон қилинган. Асосий илмий йўналиши “Методология, гносеология ва эпистемология”га бағишланган.

    Илмий раҳбарлигида 2 фалсафа докторлик (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.