Самарқанд давлат университети 2023/2024-ўқув йилида кундузги таълим шакли учун мутахассислик фанидан якуний давлат аттестацияси синовлари ва битирув малакавий иш ҳимояларини ўтказиш жадвали эълон қилинди...

    Жадвални кўриш (pdf)

    Битирувчи курс талабаларига эслатма!

    Якуний давлат аттестацияси синовларига талабалар шахсини тасдиқловчи паспорт (ID-карта) билан келишлари шарт!

    Якуний давлат аттестацияси синовларига талабаларнинг шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган ҳолатда имтиҳонга қўйилмайди!

    Якуний давлат аттестацияси синовлари жараёнида талабалар микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган талабалар, Якуний давлат аттестацияси синовидан четлатилади. Шунингдек, саволлар материалларини бошқа талабаларга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, савол материалларига зиён етказиш, ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, Якуний давлат аттестацияси синовлари учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг бажарган материалларини топширишдан бош тортиш сизни Якуний давлат аттестацияси синовларидан четлатишга асос бўлади.

 

Самарқанд давлат университети

Ўқув услубий бошқармаси