Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш маросимида иштирок этди.

    Тадбирда СамДУ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, БухДТИ, БухДУ, СамДЧТИ, Тошкент тиббиёт академияси мутассадилари чет тили, биология, кимё, психология, ҳамширалик иши йўналишлари бўйича Вебстер университетининг таълим дастурларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Мунозаралар ва келишувлар натижасида СамДУ ва Вебстер университети ўртасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш шартномалари имзоланди. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб СамДУда биология, кимё, психология ва социология таълим дастурлари, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб бошқа йўналишлар бўйича дасурларни амалга ошириш режалаштирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.