Самарқанд давлат университетига Эроннинг Багҳиер Ал-Олум университети профессори Моҳсен Алвири бошчилигидаги делагация ташриф буюрди. 

    Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.   
  
    Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.  Ижтимоий гуманитар фанлар бўйича профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувига келишилди. Шунингдек, тарихчи олимлар билан эски ўзбек ёзувлари устида тадқиқот олиб бориш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.