Самарқанд давлат университети ва Самарқанд вилоят прокуратураси ўртасида меморандум имзоланди...
Самарқанд давлат университетига Самарқанд вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Муродқосим Эшназаров бошчилигида вилоят прокуратураси масъул ходимлари ташриф буюрди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов прокуратура ходимларига университетда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Мулоқотда СамДУ юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган талабаларни ўқитиш, уларни амалиёт ўташи учун ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Кўп йиллик тажрибага эга прокурaратура органи ходимларининг талабаларга дарс бериши, ўз навбатида талабаларни прокуратура тизимини чуқурроқ ўрганишга имконият бериш, дарслик, ўқув қўлланмалар тайёрлаш, илмий лабораториялар ташкил қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Мулоқот сўнгида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.