Ўзбекистон-Италия ректорлари биринчи таълим форуми иштирокчилари Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Самарқанд давлат университети раҳбарияти билан учрашиб, ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Италиянинг Флоренция ва БАРИ университетлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Биокимё институти кампуси, оранжерия, зоология музейи, Муҳандислик физикаси институти, Самарқанд квант маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.