Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда икки давлатнинг илм-фани, тарихи, маданияти, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Фармонига биноан Самарқанд давлат университети тожик филологияси ва шарқ тиллари кафедраси профессори Садри Саъдиев “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди. Учрашув давомида шу мукофот ўз эгасига топширилди.

    Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан Самарқанд давлат университети профессорлари Жўлибой Элтазаров, Жумақул Ҳамроев ҳамда ёзувчи Аслиддин Қамарзодаларни Фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.