Самарқанд давлат университети ва ота-оналар ҳамкорлиги давом этмоқда
Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти 1 курс талабаларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди…
Тадбир аввалида ота-оналар фарзандлари таҳсил олаётган институтда бўлишди. Ўқув жараёнлари, кутубхоналар, ошхона, институт кампуси фаолияти билан танишди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ғояси асосида яратилган фильм ота-оналар эътиборига ҳавола қилинди. Фильмда оддий оиладан чиқиб, билим, таълим олиш орқали юқори натижаларга эришган қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли акс эттирилган.
“Ўзингизга ишонинг! Сиз улар каби кучлисиз. Билим эгалланг. Умидсизликка тушманг. Фақат олдинга, фақат олға…” шиори асосида тайёрланган мазкур фильм тадбир иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.
Тадбирда Самарқанд давлат университети биринчи проректори Аҳмаджон Солиев, ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамовлар сўзга чиқиб, ота-оналар билан мулоқот қилди. Университетда ўқитиш ва баҳолаш тизими ҳақида батафсил маълумот берди. Чет тилларини пухта ўрганиш лозимлигини таъкидлаб, ота-оналарни доимий ҳамкорликка чорлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.