Иқтидорли талабалар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов иқтидорли талабаларга бириктирилган профессор-ўқитувчилар билан учрашди.
Мулоқотда иқтидорли гуруҳ талабаларини янгича услубда ўқитиш муҳокама қилинди.
Истеъдодли талабалар билан ишлашнинг замонавий тизими ишлаб чиқилиши лозимлиги таъкидланди.
Йигит-қизларнинг чет тилларини чуқурроқ ўрганиши, келажакда ўқишини хорижда давом эттириши муҳимлиги айтилди.
Учрашув сўнгида фикр-мулоҳазалар эшитилиб, мутассадиларга керакли топшириқлар берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.