Самарқанддан Германиягача…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти тадқиқотчиси Достон Баҳриев илмий-тадқиқот ишини Германиянинг Греифсwалд университети ҳамда Мичаел Зукков фондида давом эттирмоқда.
Достон Баҳриев ушбу “Марион Дöнҳофф Феллоwшип” грантини қўлга киритиб, Германияда тадқиқот олиб бормоқда.
Тадқиқотчининг мавзуси Зарафшон дарёси тўқай экотизимларининг ҳозирги ҳолатини баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқишга бағишланган.
Мичаел Зукков фондининг “Ҳимояланган ҳудудлар ва биосфера” гуруҳи мутахассиси Рустам Мурзаҳанов ва Греифсwалд университети профессори Раҳматилла Эгамбердиев, СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизли институти директори Тошпўлoт Ражабовлар мазкур илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик қилмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.