Самарқанд давлат университетида “Инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳудудий хусусиятлари: хорижий ва маҳаллий тажриба” мавзусида халқаро конференция ўтказилди
Анжуман Хитойнинг Циан Жиатоунг университети, Россиянинг Томск ҳамда Буюк Пётр номидаги Политехника университети, Жанубий Кореянинг Ёнгнам университети, Япониянинг Сока университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос каби университетлардан 50 дан зиёд олимлар иштирок этди.
Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва инсон омилини тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг назарияси, тажрибалари, долзарб муаммолари ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилишдир. Шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш илмий тадқиқот ишларида замонавий ва инновацион методларни қўллашнинг аҳамияти, иқтидорли ёш олимларни инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш муҳим ўрин тутди.
Конференция кун тартибидан “Ўзбекистонда инсон ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ҳудудий хусусиятлари ва омиллари”, “Меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари”, “Инсон капиталини ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни оширишнинг асосий йўналишлари”, “Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида аҳоли бандлиги даражасини оширишнинг истиқболли йўналишлари”, “Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг асосий йўналишлари” каби мавзулар ўрин олди.
Конференция тўпламига нашр қилинган ҳар бир тезис Google Scholar ва DSPACE базаларида индексланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.