Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни кенг нишонланди…
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг байрам табригини СамДУ ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев ўқиб эшиттирди.
СамДУ юридик факултети декани, доцент Раҳматулло Мирзаев Янги таҳрирдаги Конституциясидаинсон қадри, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги масъулиятини ошиб бориши ҳақида алоҳида тўхталди.
Байрам санъатшунослик кафедраси ўқитувчи ва талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.