“Ранг ва чизгилардаги қўшиқ”…
Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси ва Россиянинг Удмурт давлат университети билан ҳамкорликда “Ранг ва чизгилардаги қўшиқ” номли тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада Удмурт давлат университети магистрантлари Жалолиддин Раҳматов, Жалолиддин Эргашев, Элёр Шамсиев ва бир қатор талабаларнинг 100 га яқин асарлари намойиш қилинди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси бадиий ижодкорлар уюшмасининг академиги Нуриддин Калонов, санъатшунослик кафедраси мудири Нигина Муллажонова, доцент Жамолиддин Раҳматовлар маъруза қилдилар.