Нагоя университети Осиё сателлит кампуслари институтининг 2022 йилдаги педагогика, инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда психология фанлари, ҳуқуқшунослик ва сисосий фанлар соҳасидаги докторантура дастурига қабул бошланганлигини маълум қилади.

    Докторлик таълим дастурининг ўзига хос хусусияти шундаки, номзод ўз меҳнат фаолиятидан ажралмаган ҳолда 3 йил давомида Нагоя университетида докторантлик (PhD) тадқиқотларини амалга ошириши мумкин. Ўқув мобайнида докторант бир неча маротаба Нагоя университетига интенсив тадқиқот учун таклиф қилинади. Докторант индивидуал ўқув жадвали асосида Нагоя университети профессорлари ва ходимларининг ҳар томонлама кўмагида ўз илмий ишини олиб боради. Таълим ва тадқиқот ҳамда Нагоя университетига ташриф билан боғлиқ барча харажатлар Нагоя университети гранд дастури томонидан қопланади.

    Докторантурага ҳужжат топшириш муддати 2022 йилнинг 25 апрель куни соат 18:00 гача ва ҳуқуқ ва сиёсий фанлар соҳасида 2022 йилнинг 25 апрель кунига қадар этиб белгиланган.

    Дастур билан боғлиқ батафсил маълумот олиш учун Нагоя университети ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин. Манзил: Амир Темур кўчаси, телефон: 71-238-94-05, 71-238-94-06.

    http://www.educa.nagoya-u.acjp/en/info/asci/index.html

    Қўшимча маълумот учун Университет халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. irossu@1420.gmail.com