Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси “Chevening” стипендияралар дастурига танлов эълон қилади, Ушбу дастур Буюк Британия олий таълим муассасасининг магистратура босқичига ўқишга кирган номзодлар учун ўқиш ва ўқиш билан боғлиқ барча харажатларни ( ҳар ойлик стипендия, виза, авиачипта, яшаш ва ҳ.к.) қоплаб беришни назарда тутади. Танловда қатнашиш учун камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

    Ҳужжатлар 2022 йилнинг 2 август кунидан 1 ноябр кунигача www.chevening.org/apply  сайти орқали қабул қилинади.

    Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
  • Ўқишни тамомлагандан сўнг камида 2 йил муддатда Ўзбекистонга қайтиши;
  • Бакалавр дипломига эга бўлиши ( қуйидаги ҳавола орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин https://www.chevening.org/scholarships/who-can-apply/eligibility/);
  • Танловда қатнашиш учун камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши,( қуйидаги ҳавола орқали иш соатлари ҳисоби ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин https://www.chevening.org/scholarships/who-can-apply/work-experience/);
  • Буюк Британиядаги университетларнинг 3 та магистратура дастурига ариза топширишингиз ва 2023 йилнинг 13 июлига қадар камида битта дастурга тўлиқ қабул қилинишингиз мумкин ( мавжуд магистрлик дастури ҳақида қуйидаги https://www.chevening.org/scholarships/guidance/courses/  ҳавола орқали танишинг)

    Chevening  стипендиясига ариза бериш жараёни:

  • Номзод қуйидаги ҳавола https://www.chevening.org/apply/ орқали онлайн анкетани тўлдириши керак;
  • Танловнинг биринчи босқичи аризада кўрсатилган маълумотлар асосида ўтказилади ва анкетадаги 4 та саволга жавоб сифатида иншолар баҳоланади.
  • Танловнинг иккинчи босқичи интервю натижалари асосида Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасида офлайн ёки онлайн режимда ўтказилади. Биринчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар элчихона суҳбатидан олдин 2 та тавсияномани тақдим этишлари лозим.

    Chevening дастури Буюк Британия олий таълим муассасасида ўқиш тўловларини, ойлик стипендияни, бориш ва қайтиш, виза тўловларини, Буюк Британияда Chevening тадбирлари учун поезд харажатларини қоплайди.

    Батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали

 https://www.chevening.org/scholarships/guidance/ ва https://www.chevening.org/FAQs  олишингиз мумкин

    Chevening дастурининг маълумотлари ижтимоий тармоқларидаги саҳифалардан

http://www.facebook.com/cheveningfco/

http://twitter.com/cheveningfco/

http://www.instagram.com/cheveningfco/

http://www.linkedin.com/school/cheveningfco/

    ва  Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ижтимоий тармоқларида ҳам бериб борилади:

http://www.facebook.com/ukinuzbekistan 

http://twitter.com/ukinuzbekistan

http://www.instagram.com/ukinuzbekistan

    Қўшимча саволлар учун Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ижтимоий тармоқлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.