Ўзбекистон Республикаси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан мамлакатимизнинг турк дунёси билан алоқалари кучайди.
Туркия Республикаси, Озарбойжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Туркманистон Республикаси каби қардош туркий тилли давлатлар ва Россия Федерацияси таркибидаги Татаристон, Бошқирдистон, Ёқутистон каби туркий тилли республикалар билан сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар янада мустаҳкамланди.
Эндиликда турк дунёсининг тили, адабиёти, маданияти, ҳамкорлиги масалаларини ўрганадиган илмий марказга эҳтиёж мавжуд. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Туркология илмий-тадқиқот институти ана шу эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ташкил этилмоқда.