Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида жиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбирда Самарқанд вилояти жиноий ишлар бўйича суди масъуллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

    Самимий мулоқот давомида ёшларни кўпроқ бадиий китоб ўқишга, бўш вақтини мазмунли, чет тилларини ўрганишга сарфлаши, ўз келажагининг пойдеворини ҳозирдан қўйиб бориши лозимлиги таъкидланди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.