Самарқанд давлат университети доценти Урал федерал университетида илмий тадқиқот олиб бормоқда

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети математик моделлештириш кафедраси доценти Жамол Маҳмудов айни кунларда Урал федерал университетида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Урал федерал университети “Табиий фанлар ва математика” институти назарий ва математик физика кафедрасининг навбатдаги илмий семинарида олим ўз маърузаси билан иштирок этди.
Унда икки томонлама ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, олиб борилаётган самарали муносабатлар, илмий алоқаларни кафедралар доирасида ҳам кенгайтириш ва шу каби бир қатор масалалар муҳокама марказида бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.