Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети рақамли иқтисодиёт кафедраси мудири, профессор Баҳодирхон Сафаров айни кунларда Руминиянинг Орадеа университетида стажировка ўтамоқда. Мазкур стажировка доирасида Орадеа университети халқаро алоқалар бўлими директори Эмилия Адина, география, туризм ва спорт факултети декани Алехандру Илиес, “GeoJournal of Tourism and Geosites” журналининг бош муҳаррири Дорина Камелия Илиес ва бошқалар иштирок этди.

    Учрашувда СамДУ рақамли иқтисодиёт кафедраси ҳамда Орадеа университети география, туризм ва спорт факултети ҳамкорлигини янада кенгайтириш, кафедра ўқитиладиган фанларнинг ўқув дастурларини инглиз тилида ўқитиш бўйича замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, "Scopus" илмий базаси рўйхатига кирадиган "GeoJournal of Tourism and Geosites" журналинида илмий мақолалар ёзишда ва нашр этишда ҳамкорлик қилиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    Баҳодирхон Сафаров стажировка доирасида Орадеа университети таълим жараёнлари, жумладан, кредит-модул (ECTS Europe system credit module) тизими, энг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда оʻқитиш методлари билан танишди.

    Маълумот учун, Орадеа университети 1780 йилда ташкил этилган. Унда ҳозирги кунда 14 мингга яқин талаба таҳсил олади. Университет Руминиянинг 10 та энг яхши университетлари қаторига киради, шунингдек, халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллайди, масалан, "QS World University Rankings" 221-ўринни эгаллаган. Орадеа университетининг асосий вазифаларидан бири - бу шахснинг ижтимоий, касбий ва интеллектуал ривожланиши учун миллий ва халқаро шароитида юқори даражадаги таълим ва тадқиқотларни таъминлаш, шунингдек, Орадеа шаҳрининг маданий марказининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшиш. Ушбу вазифалар қуйидаги мақсадлар орқали амалга оширилади: бутун дунёдан талабаларни жалб қилиш, университетни мамлакатдаги ва Европадаги энг яхши таълим муассасалари қаторига қўшиш, умуман ушбу университетда бўлиб ўтган академик таълим ва тадқиқотларнинг қиймати ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш. Орадеа университети 39 мамлакатнинг 352 таълим муассасалари билан алоқалар ўрнатган. Талабаларга тақдим этиладиган о'қув ва академик таълим 15 факултетда амалга оширилади. Бу ерда олий таълимнинг тўлиқ тўплами: бакалавриат, магистратура, докторантура ва аспирантура босқичида талабалар таҳсил олади. Факултетларда ўқув фаолияти илмий изланишлар билан бирга олиб борилади ва бойитилади. Касбий фаолият ва ахлоқий хулқ-атвор билан бир қаторда илмий тадқиқотлар олий ўқув юртлари ходимларини академик баҳолашнинг устувор мезонига айланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.