Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроника кафедраси ассистенти Умида Майинова “Магнит майдони сингиш чуқурлигини назарий ўрганиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Назарий физика асослари бўйича 40 га яқин мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. Кўп йиллардан бери “Термодинамика”, “Статистик физика”, “Квант механикаси” каби фанлардан дарс бериб келади.

    – Физика фани экспериментал ва назарий физикага бўлинади, - дейди Умида Майинова. - Экспериментал физика тажрибалар асосида янги маълумотлар олишдан иборат бўлса, назарий физика табиат қонунларини таърифлайди, ўрганиладиган ҳодисаларни тушунтиради ва юз бериши мумкин бўлган ҳодисаларни олдиндан айтиб беради. Ўрганилаётган объектлар ва материалларнинг ҳаракат шаклларига қараб, физика фани бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғланган элементар зарралар физикаси, ядро физикаси, атом ва молекулалар физикаси, қаттиқ жисмлар физикаси, термодинамика ва статистик физика, электродинамика, квант механика кабиларни ўз ичига олади.

 

Ирода Бекмуродова

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.