Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг турли ҳудудларида ўрмон ёнғинлари ҳақидаги, хусусан, ўзимизнинг Ургут туманида сомон ортилган юк машинасининг ёниши каби хабарларга кўзингиз тушган бўлса керак. Ушбу ёнғинлар ва ундан чиқаётган тутун атмосферага қанчалик зарарли? Уларни келтириб чиқарувчи омиллар аслида нималардан иборат?

    Ер атмосферасига сайёрамиз бўйлаб кузатилаётган ўрмон ёнғинлари жуда катта таҳдид солмоқда. Атроф-муҳит мусаффолигидан ташқари инсон саломатлиги ҳам хавф остида қолиши эса турган гап. Айниқса, сўнгги 5 йилда иқлим кўрсаткичларининг ўртача 1,1 даражага исиши ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқармоқдаки, кейинги 1,5 асрда улар билан боғлиқ бўлган жиддий муаммолар инсониятни ташвишга солмоқда.

    Мисол учун,  Калифорнияда 2021-йилда АҚШ тарихидаги энг катта ўрмон ёнғинларидан бири кузатилди. Ушбу табиий офатнинг келиб чиқишига ҳам иқлим ўзгаришлари сабаб бўлган. Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя департаменти 2,5 миллион акр майдон кулга айлангани, 3629 та бинога зарар етгани ёки вайрон бўлгани, жами 8619 та ҳолат қайд этилганини маълум қилган. Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида уч нафар одамнинг ҳалок бўлиши эса бизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Умуман олганда ўтган йили Шимолий Америкадаги ўрмон ёнғинлари оқибатида атмосферага 83 мегатонна углерод ажралиб чиққанини билдирилган.

    Ўрта Ер денгизининг шарқий ва марказий қисмларига яқин минтақалардаги мамлакатларда июл ва август ойларида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлган, майда қаттиқ зарралар консентрацияси ошиб, ҳавонинг ифлосланиш даражаси кўтарилган. 2021-йил ёзида Туркия ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва ёнғинларни ўчириш учун барча кучларни сафарбар этди. Ўтган йилнинг август ойида Туркиянинг 47 та вилоятида 10 кун давомида жами 209 та ўрмон ёнғини юз берган. Расмий маълумотлар бўйича 28 июлда Туркия жануби-ғарбида бошланган ўрмон ёнғинларида камида 8 киши ҳалок бўлган.

    Ўрмон ёнғинлари 2021 йилда Россияни ҳам четлаб ўтмади: август ойида 20 та ҳудудда жами 128 та ўрмон ёнғини кузатилди. Ёнғинлар 1,5 миллион гектардан каттароқ майдонда қайд этилган. Оловни ўчиришга 7000 дан зиёд ўт ўчирувчи ва қутқарувчи, шунингдек 1283 та техника ва 27 та самолёт жалб қилинди. Ҳукумат олтита ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилган.

    Ўрмон ёнғинлари табиий экотизимларга жиддий зарар етказади. Иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Улар биологик хилма-хилликни ва ко'плаб турларнинг яшаш жойларини, мол-мулкни ва ҳатто одамларнинг ҳаётини ё'қотишига олиб келиши мумкин. Дейлик, 1 гектар ўрмонзорда 1 миллиондан ортиқ моллюскалар 2,5 миллиондан ортиқ чувалчанг, 6 миллион дона ҳашарот ва бошқаларнинг борлигини эътироф этадиган бўлсак, ўрмон ёнғинини нақадар даҳшатли бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.

    Ўрмон ёнғинлари фақат оловдан бошланмайди, балки улар турли газлар бошқа чиқиндилар орқали инсон саломатлигига ҳар томонлама жиддий зарар етказади. Ўрмон ёнғинларининг кўпайишини таҳлил қилишда биз бир нечта жиҳатларни ҳисобга олишимиз керак. Улардан бири иқлим ўзгариши. Об-ҳаво шароитининг ўзгариши билан қуруқлик тобора кўпайиб бормоқда, шунинг учун ёнғин тарқалиши учун шароит кўпроқ бўлади. Ҳароратнинг глобал ўсиши ва қурғоқчиликнинг частотаси ва интенсивлиги ёнғинни намлик ва сояси туфайли ҳеч қачон кира олмаган яшил майдонларга етишишига олиб келади. Ҳозирда ҳудудларда ғалла экинлари ўрим йиғими давом этмоқда. Шу муносабат билан буғдойзорларни ёнғиндан асраб-авайлаш ва унга қарши кураш чораларини қўллаш долзарб масала ҳисобланади.

    Бундан ташқари айни кунларда юртимизда ғалла йиғим-терим вақти бошланмоқда. Шундай вақтда масъуллардан техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

    Ўрмон ёнғинлари кўпайишининг яна бир сабаби ташландиқ ва ёқилғи билан тўлдирилган қишлоқ муҳитидир. Инсон катта шаҳарларга қараб кўчиб, қишлоқ жойларини тарк этди. Бу табиий экотизимларнинг мувозанатсиз бўлишига олиб келади ва бу катта ўрмон ёнғинларига олиб келадиган бошқарувнинг етишмаслиги ва етарли эмаслиги билан боғлиқ. Бу аҳоли яшайдиган уйлар ёнида кўп миқдордаги қуруқ ўсимликларининг тўпланишига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари табиий ва сунъий ландшафтларни яшил қопламсиз қолдириб, уларда чўлланиш жараёнини кучайтиради ва ҳоказо. Шундай қилиб юқоридагилар асосида кўрамизки, ҳар қандай ёнғин айниқса ўрмон ёнғинлари она табиатга жиддий талофат келтиради.

 

Эргаш Қобилов, СамДУ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиҳи кафедраси мудири, профессор,

Хидир Ботиров, СамДУ профессори,

Сарвар Ашурмаҳматов, СамДУ магистри.