Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси доценти Раҳмат Турниёзовнинг таваллуд топган куни.
Раҳмат Турниёзов 1947 йил Пахтачи туманида туғилган. 75 ёшни қарши олган олим 49 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келмоқда. Олимнинг кўп йиллик меҳнатлари ёшларга ўрнак бўлмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси Раҳмат Турниёзовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши