Магнит ҳодисаларини ўрганишда янгича ёндашув

Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси доценти Майсара Салоҳиддинова “Магнит ҳодисалари физикаси” йўналишида илмий тадқиқот олиб боради. Олима магнит ҳодисаларининг физик хоссаларини ўрганиш бўйича 5 га яқин ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи. Мазкур мавзуда 2 та грант лойиҳасига раҳбарлик қилган. 150 дан ортиқ мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. Шундан 15 дан ортиғи Сcопус базасида индексланадиган нашрлардир. Қарийб 40 йилдан бери талабаларга “Электрмагнитизм”, “Магнитизм ва магнит материаллари”, “Физика ўқитиш услубияти” каби фанлардан дарс бериб келади. Англия, Франция, Корея каби давлатларда ўтказилган халқаро конференцияларда иштирок этган.
– Ҳар бир жисм маълум миқдорда магнит хусусиятига эга, - дейди Майсара Салоҳиддинова. - Шунинг учун жисмларнинг магнит хусусиятларини ўрганишда электрмагнитизмни бошқа физикага оид фанлар билан интегратсиялаштириш асосида ёндашиш муҳим аҳамият касб этади. Аслини олганда, Ер, Қуёш ва юлдузлар ҳам магнит хусусиятига эга. Магнит майдон космик фазода ҳам мавжудлигини космик зарядли зарраларнинг ҳаракатида коʻриш мумкин. Магнит ҳодисаларининг космик фазодан микрозарраларгача тааллуқли боʻлиши уларнинг фан ва мехникадаги аҳамиятининг ниҳоятда катталигини билдиради. Жисм магнитизми унинг таркибидаги микрозарраларнинг ўзаро таъсир характерига боғлиқ. Магнитизм ҳодисаси электроникада, асбобсозликда, электронҳисоблаш машиналари, денгиз ва космик кемаларни кузатиш қурилмаларида, фойдали қазилмаларни геофизик усуллар билан қидириш ишларида, автоматика, кинотехника, телемеханика ва бошқа соҳаларда кенг қоʻлланилади.
Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.