Айни пайтда вилоят Матбуот уйида"Хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш борасида тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида” мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.

    Анжуманни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги мухбири Ғолиб Ҳасанов кириш сўзи билан очди.

    Айни пайтда Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов университетнинг халқаро ҳамкорлик борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.