Самарқанд давлат университети бугунги кунда дунёнинг 190 дан ортиқ етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда

Айни пайтда вилоят Матбуот уйида Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
- Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг алоҳида эътиборлари асосида университетимизнинг халқаро алоқалари жадал ривожланмоқда, - дейди Акмал Ахатов. - Хусусан, сўнгги 2-3 ойда биз 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатдик. Бугунги кунда хорижнинг 190 дан ортиқ етакчи ОТМ лари билан самарали ва икки томонлама манфаатли муносабатларни йўлга қўйдик.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.