Ҳиндистонлик профессор Кристо Анант: "Самарқанд давлат университети талабалари мобил иловаларни осонгина яратишмоқда"

Ҳиндистонлик профессор Кристо Анант ҳозирги кунда СамДУ ва Исроилнинг Ҳолон технологиялар университети ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма таълим дастурида таҳсил олувчи талабаларга дарс бериб келмоқда.
- Самарқанд давлат университетида инглиз тилини IELTS даражасида билувчи, мобил иловаларни осонгина ярата оладиган талабалар кўп, - дейди Кристо Анантҳ. - Талабалар пул топишдан кўра янги нарсаларни ўрганишга қизиқиши - бу уларнинг ҳали янада кучли бўлишини таъминлайди. Мен СамДУ талабаларига дарс бериш бахтига мушарраф бўлганимдан жуда ҳам хурсандман.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.