Бугун Самарқанд давлат университетининг биология, филология, мактабгача ва бошланғич таълим, спорт фаолияти ва санъат, инсон ресурсларини бошқариш, рақамли технологиялар, физика ва метематика факультетларида магистратура босқичи битирувчиларининг магистрлик диссертацияси ҳимоялари бўлиб ўтди.

    - Бугунги диссертация ҳимоялари жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда, - СамДУ филология факультети декани, профессор Азамат Пардаев. – Магистрларимиз икки йил давомида ўзларининг илмий тадқиқотлари натижасида ишланган диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Қувонарли томони, ушбу диссертациялар шунчаки ёзилган бўлмай, ҳар бири бугунги куннинг долзарб муаммо ва масалаларига бағишланган.    

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати