Биз атрофдаги одамларнинг одатларини кўчириш хусусиятига эгамиз. Шунинг учун атрофимиздаги одамларни эҳтиёткорлик билан танлашимиз лозим…
1. Ўқишинг керак бўлган асосий нарсалар ҳақида ўйлаб олиш учун вақт ажрат. Кундалик ишлар билан банд бўлганимиз учун ҳам, баъзан асосий нарсалар нима эканлиги ҳақида ўйлашга вақт ажрата олмаймиз. Кимгадир буни ўйлаб олишга 30 дақиқа, кимгадир эса дўстлари билан бу ҳақида соатлаб гаплашиши, яна кимгадир бир неча кунга дам олишга кетиши керак бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам келажагингни умумий планда эмас, балки аниқ ва тиниқ тасаввур қил. Икки йилдан кейин қаерда бўласан? Орзуга яқинлашиш ва ўзингни янада ривожлантириш учун қайси жиҳатларингни шакллантиришинг керак?
2. Майда нарсалар ҳақида ўйлашга ҳам вақт ажрат. Баъзан, аксинча, одамлар улардан қандайдир катта режалар ҳақида сўрашганда ўзларини йўқотиб қўйишади (Майда ишларни тўғри бажара олмайдиган одам ҳеч қачон катта ишларни тўғри бажара олмайди). Шунинг учун ҳам айнан ҳозир сени қўлингдан келадиган майда ишларни бажаришдан бошла. Ҳаётинг ва ўқишинг эртага осонроқ бўлиши учун бугун нима қила оласан?
3. Мақсадингни аниқлаб ол. Сенга “кўп ўқиш” керакми ёки “нимадир янги нарса ўрганиш”ми? “Нимадир янги нарса ўргниш” керак бўлса ҳар ой камида иккита янги нарса ўрганишга ёрдам берадиган тадбирда қатнаш ёки ҳафтанинг ҳар сешанба куни ҳафта давомида қолиб кетган мақолаларни ўқиш учун икки соатдан вақт ажрат. Аниқ режа тузиб олиш, нима қилиш зарурлигини тушунишга ва қуйидаги иккинчи пунктни бажаришга ёрдам беради
4. Ўз одатларингни назорат қил. Назорат ростдан ҳам сеҳрли кучга эга. Психология фан доктори Сергей Биковнинг изланишлари шуни кўрсатганки, ўз одатларимизни кузатиш ва назорат қилиш бизни янада маъсулиятли ва муомалали қилар экан. Ҳафта давомида нечта илмий-оммабоп видео кўрдинг ёки неча соат янги маълумот олиш учун китоб ўқидинг? Ўзингни назорат қил ва шу билан ўзингни керакли томонга тортасан
5. Кун тартиби тузиб ол. Кун тартибига қиладиган ишларингни ёз холос уларни вақтини аниқ ёзиш фақатгина сени демотиватсияга учратади холос. Масалан, бугун икки соат бадиий асар ўқимоқчисан, шунчаки ўзингга қулай вақтда секундомерни ёқ ва икки соат китоб ўқи.
6. Иш—прокрастинациянинг энг хавфли тури. Агар бирор ишга аниқ вақт ажратдингми, шу вақт ичида фақат ўша ишни бажар! Ҳеч қандай ижтимоий тармоқлар, почтани текшириш, телеграмга кириш ва ҳк. Режалаштирилган ишингни бажар ёки патолокка термулиб ётавер. Икки ҳолда ҳам чин юракдан бажармасанг ҳеч нарсага эриша олмайсан.
7. Вақтингни кимга ўхшамоқчи бўсанг шундай одамлар билан ўтказ. Биз атрофдаги одамларнинг одатларини кўчириш хусусиятига эгамиз. Шунинг учун атрофингдаги одамларни эҳтиёткорлик билан танла.