Самарқанд давлат университетидан Истанбул университетигача: Туркияда тажриба алмашиб қайтган ўқитувчидан очиқ семинар

Самарқанд давлат университети психология назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, психология фанлари бўйича фалсафа доктори Умида Бўтаева психология факультети ўқитувчилари ва талабаларига семинар ўтди.
Ўқитувчи ўтган бир ой давомида икки томонлама ҳамкорлик ва тажриба алмашинув доирасида Туркиянинг Истанбул университетида бўлиб қайтган.
– Туркиянинг Истанбул университети тарихий маскан ҳисобланиб, узоқ ва бой ўтмишга эга, - дейди Умида Бўтаева. – Бир ойлик сафар давомида университетнинг психология бўлими, таркибий тузилиши, кафедралари, фаолияти ва ўқув жараёнлари билан танишдим. Университет психология бўлими адабиёт факултетининг таркибида фаолият юритар экан. Турк психолог-ўқитувчилари билан биргаликда илмий ҳамда амалий тадқиқотлар олиб борис, янгича таҳлил усуллари яратиш бўйича фикр ва тажриба алмашдик.
Умида Бўтаева мазкур семинарда факултет ўқитувчи ва талабаларига илмий тадқиқот олиб бориш ва таълим жараёнини самарали ва сифатли ташкил этишда Истанбул университети тажрибаси ҳақида маъруза қилди, тингловчиларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.