Самарқанд давлат университети физика факультети ўқитувчиси Санжариддин Зоиров “Зол-гел техналогияси усулида олинган силикат шишаларнинг физик хоссаларини татқиқ қилиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Шунингдек, олим талабаларга Қаттиқ жисмлар физикаси, Электр инженеринг, Амалий электроника фанларидан дарс бериб келмоқда. Бугунги қадар 18 дан ортиқ республика ва халқаро нашриётларда мақола ҳамда тезислари эълон қилинган. Илмий раҳбари физика-математика фанлари доктори, профессор Эшқувват Арзиқулов.

    - Зол-гел усулида олинган шишалардан электроника соҳасида қўлланиладиган асбобларнинг тўлқин ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида қўллаш мумкин. Шунингдек, ундан қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш учун қуёш материалларининг фойдали иш коеффитсиентини ошириш учун фойдаланилади. Бундан ташқари, зол-гел усулида олинган силикат ўғит шишалардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг унумдорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.