Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети физика факультетида Санкт-Петербург давлат электротехника университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Александр Кукаев, профессор Владимир Венедиктов ҳамда физика факултети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

    Самимий мулоқот давомида икки университет олимлари ҳамкорликда турли илмий тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама этилиб, дастлабки режалар тузиб олинди. Шунингдек, битирувчилар учун Санкт-Петербург давлат электротехника университети магистратура босқичида таълим олиш таклиф этилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.