Самарқанд давлат университетига Финландиянинг Seinäjoki амалий фанлар университети ректори Якко Халлила бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация аъзоларини Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад икки томонлама манфаатли  алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда кадрлар алмашинувига эришишдир.

    Дастлаб меҳмонларга Самарқанд давлат университетининг халқаро ва илмий фаолияти, университет тузилмаси ҳақида маълумот берилди.  Шунингдек, келгусида кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

    - Финландиянинг Сеинäжоки амалий фанлар университетида 4 та факультет бўлиб, 4700 нафар талаба таҳсил олади, - дейди университет ректори Якко Халлила. -  Шунингдек, 13 бакалавр, 20 магистр мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Университетимиз, асосан, иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, кичик тиббиёт ходимларини тайёрлаш, муҳандислик таълим йўналишларига ixtisoslashgan...

    Эслатиб ўтамиз, делегация аъзоларининг Самарқанд давлат университети билан музокаралари давом этади. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда қўшимча маълумот бериб ўтамиз.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.