Самарқанд давлат университети олимлари Қўшработ тумани ҳудудидан 30 минг йиллик тарихга оид тош буюмларни топишди…

Самарқанд давлат университети археология кафедраси доценти Одил Эргашев бошчилигидаги тадқиқотчилар Нурота тоғ тизмасининг Қўшрабод туманига қарашли Пангат, Қумолоқли, Минишкар, Обой, Шова қишлоқлари ҳудудида археологик изланишлар олиб борди. Изланишлар давомида ЎзР ФА Миллий археология маркази Самарқанд археология институти олимлари ҳам иштирок этишди.
Тадқиқотлар натижасида ясалиш услубига кўра тош даврининг сўнгги палеолит ва неолит даврига тегишли бир қанча тош буюмлар топилди.
Шунингдек, тош даврига оид деб тахмин қилинаётган ғор, булоқлар, тош хом ашёси тўпланган жойлар хариталаштирилди. Келгусида режалаштирлаётган тадқиқотлар Ўзбекистоннинг энг қадимги давр тарихини ёритишда муҳим маълумотларни тақдим қилиши кутилмоқда.
Бу ҳақида батафсил маълумот берамиз…
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими