Facebook ижтимоий тармоғида Islom Ibodulla номли саҳифа эгаси томонидан Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаларидан тамагирлик қилишаётганлиги ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

    Тарих факультети талабалари учун форс ва рус тили фанларидан факультет профессор-ўқитувчилари эмас, балки университет факультетлараро кафедра ўқитувчилари томонидан дарс машғулотлари олиб борилади.

    Шунингдек, Самарқанд давлат университетида барча имтиҳонлар СамДУ талабалар назоратларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими томонидан ўтказилиб, имтиҳон жараёнларида факультетлар, бошқа бирор ходим ёки профессор-ўқитувчилар иштирок эта олмайди.

    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ушбу тарқатилган хабар асоссиз ва ёлғон эканлигини маълум қиламиз.

    Шу ўринда Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати барча ОАВ учун ҳамиша очиқ ва ҳамкорликка тайёрлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Хабарни эълон қилишдан аввал текшириб кўриш ва унинг рост эканлигига аниқлик киритиш эса мақсадга мувофиқдир.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.