Абдулла Орипов шеъриятида тасаввур ва образ

Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Туғба Йилмазнинг "Абдулла Орипов шеъриятида тасаввур ва образ" номли монографияси нашр этилди.
Ушбу монографияда мустақиллик даври ўзбек адабиётининг бетимсол шоирларидан бири бўлган Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг асарларида бой ва қадимий, маданий анъаналар барҳаёт бўлгани учун унинг асарлари таҳлил қилинган. Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг маълумотлар очиб берилган. Шоирнинг шеърий услуби шаклланишида таъсири бўлган мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётидаги муҳим шахслар аниқланган.
Абдулла Ориповнинг оиласи, фарзандлари, набиралари ва борган мамлакатлари шеърларига илҳом манбайи бўлган. Умри давомида кўплаб мамлакатларга борган шоир ўша ерлар ҳақидаги хотираларини ҳам шеърларида баён этган. Бу унинг дунёқарашини кенгайтирди, адабий ижодини оширди. Ўзбек маданиятининг табиий ташувчиси сифатида у борган мамлакатларида Ўзбекистонни ва ўзбекларни танитиш зарурлигини ҳис қилган.
Туркия, Истанбул, Озарбайжон, Қозоғистон, Италия, Рим, Женева, Версал, Лос-Анжелос, Америка, Сан-Франциско, Мексика, Жамайка, Осако, Киото, Япония, Европа, Ереван, Арманистон, Франция ҳақида шеърлар ёзган. Бу асарларида шоир ўша мамлакатлар ва шаҳарлар ҳақидаги хотираларини сўзлаб берган. Унинг шеърларидаги умуминсоний мавзулар, инсоний муҳаббат асарларининг кўплаб тилларга таржима қилинишида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг назарий асосларида Ўзбекистон ва Туркияда ёзилган китоблардан фойдаланган ҳолда тасаввур ва образ тушунчалари ҳамда уларнинг шеъриятда қўлланилиши тушунтирилган. Абдулла Ориповнинг кўпгина шеърларида шеърият тушунчаси аҳамияти, шоирнинг вазифалари, шеър қудратига оид асарлари таҳлил қилинди. Абдулла Ориповнинг оиласи, фарзандлари, набиралари, борган давлат юртлари, келажакдаги хаёллари ҳақида ёзган шеърларидаги тасаввур унсурлари аниқланди.
Абдулла Ориповнинг табиат, қариндошлик, тарихий шахслар, шеър, шоир, ахлоқ, дин, фазилат, комил инсон ва бошқа мавзуларни оʻз ичига олган асарларида образ унсурлари аниқланиб, мажозий маъно ва семантик жиҳатлари далилланган. Абдулла Орипов шеърларининг ўзига хослиги, поетик қудрати, маъно олами, луғат бойлиги ва эстетик кучи очиб берилган. Абдулла Орипов шеъриятида тасаввур ва образлар тадқиқ этилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.