Самарқанд давлат университетига Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги стратегик лойиҳалар департаменти раҳбари Руслан Болтаев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация аъзоларини СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад Huawei компаниясининг Ахборот коммуникация технология академиясини Самарқанд давлат университетида жорий этишдир. Яъни, ушбу академияда сунъий тафаккур, маълумотларни сақлаш, ахборот хавфсизлиги, маълумотлар базаси, янги алоқа турлари, компьютер тармоқлари каби йўналишлар мавжуд бўлиб, университетдан махсус танланган рус тили ва инглиз тилини биладиган мутахассисларни тайёрлаб, улар ёрдамида ўқитувчи ва талабаларни ўқитиш назарда тутилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати