СамДУ ва Памуккале университети (Туркия) ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади…

Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Памуккале университети ректори, профессор Аҳмет Кутлухан бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов ва Самарқанд давлат университетининг Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлат Ражабов қабул қилди.
Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини ва Эрасмус дастури бўйича талабалар алмашинувини йўлга қўйишдир. Шунингдек, агробиотехнология, аграр, уруғчилик гинетикаси соҳаларини ривожлантириш мақсадида доимий ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган…
- Памуккале университети 1992 йилда ташкил этилган бўлсада, кўп йиллик тарихга эга, қадимий таълим масканидир, - дейди профессор Аҳмет Кутлухан. – Мазкур университетда 20 факультет бўлиб, 45 минг талаба таҳсил олади. Асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилган бўлиб, 38 тадқиқот маркази ва 256 лабораториялари мавжуд. Памуккале университети таркибида 6 та институт ва 17 касб-ҳунар мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт, аграр, уруғчилик, муҳандислик, иқтисод, табиий, ижтимоий фанлар, санъат, педагогика ва техник соҳалар каби турли йўналишларда 90 дан ортиқ бакалавр, 150 дан ортиқ магистрлик, ва 50 дан ортиқ докторантура дастурлари мавжуд. Бугунги ташрифдан асосий мақсад агробиотехнология, аграр, уруғчилик гинетикаси соҳалари бўйича ҳамкорликда етук мутахассисларни тайёрлаш. Айниқса уруғчилик гинетикаси бўйича сўнгги русумдаги замонавий технологияларга эга лабораторияларимиз мавжуд. Агар ушбу соҳа бўйича ҳамкорликда ишласак янги ва сермаҳсул уруғ навларини яратишимизга ishonaman...
Шунингдек, учрашув сўнгида Самарқанд давлат университетининг профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчилари тажриба алмашиш учун Памуккале университетига боришга келишишди...
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.