Самарқанд давлат университетининг Туркия олий ўқув юртлари билан алоқалари ўзбек-турк муносабатларининг ёрқин бир мисоли сифатида анъанага айланиб бораётган дўстлик ришталарини юксалтириш сари муносиб қадам бўлишига ишонаман. “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро анжумани ушбу икки буюк тарихий шахсларнинг яшаб ўтган даврини ёритиш, улар ҳукмронлик қилган даврдаги халқаро муносабатлар, илм-фан,  маданиятини ўрганишда туб бурилиш ясайди.  Анжуман иштирокчилари Амир Темур ва Йилдирим Боязид портретларига чизгилар, икки давлатдаги ижтимоий- иқтисодий тизим, ҳуқуқий институтлар ва давлат бошқарув фаолияти, ҳарбий санъати, меъморчилиги,  адабий мероси, ислом цивилизациясидаги тасаввуф илми, шу давр  санъат намуналари каби мавзуларда маърузалар қилиниши кутилмоқда.