Самарқанд давлат университети Инсон ресурсларини бошқариш факультетига Россия Федерациясининг Санкт-Петербург политехника университети Саноат менежменти, иқтисодиёт ва савдо институти  етакчи профессор-ўқитувчилари ташриф буюрди.

    Меҳмонларни Самарқанд давлат университрети халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан мақсад россиялик олимларнинг факультет профессор-ўқитувчиларини 144 соатлик "Менежер 3.0: замонавий инсон ресурслари менежерининг компетенциялари" малака ошириш ўқув дастурини амалга оширишдир.

    Малака ошириш ўқув дастурлари Инсон ресурсларини бошқариш факультетининг 15 нафар профессор-ўқитувчиси учун 2022 йил 26 сентябрдан 21 октябргача ташкил этилган бўлиб, биринчи босқичи онлайн режимида ўтказилган. Эндиликда тингловчилар дастурнинг иккинчи босқичини оффлайн тизимида тинглашмоқда.

    Малака ошириш курслари сўнгида тингловчилар “Менежер 3.0” бўйича халқаро даражадаги диплом ва сертификатлар билан тақдирланадилар.

    Россия Федерациясининг Санкт-Петербург политехника университети Саноат менежменти, иқтисодиёт ва савдо институти  етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан ўтаказилаётган бундай малака ошириш дастурларини келажакда давом эттириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги бошқа олий таълим муассасаларини ҳам жалб қилиш кўзда тутилган.  

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.