Жамоавий монография: "Ҳудуд иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг назарий ва амалий масалалари (Тойлоқ туман мисолида)"

Самарқанд давлат университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан "Ҳудуд иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг назарий ва амалий масалалари (Тойлоқ туман мисолида)" номли жамоавий монография нашр etildi...
Ушбу жамоавий монографияда ҳудудий иқтисодиёт миқёсида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг назарий асослари, шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани миқёсида 2030 йилгача ривожлантириш истиқболларини белгилаш мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ҳудуд иқтисодиётини ҳолати ўрганилиб, унинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси, инвестиция ва ташқи савдо алоқалари ҳолати таҳлил қилиниб, ривожлантириш нуқталари аниқланди.
Тойлоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Монография талабалар, магистрлар, иқтисодчи-ўқитувчилар, докторантлар, корхона раҳбарлари, тадбиркорлар, шунингдек, прогнозлаштириш муаммоси билан шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.