Туркий давлатлар ташкилотининг Алп Эр Тунга, яъни Самарқандда ўтказилиши тарихий ҳақиқат. Чунки бу шаҳар тарихдан қолган мерос билан маданият маркази сифатида асрлар давомида илм-фанга мезбонлик қилган. Улуғбек расадхонаси, Регистон майдонидаги Улуғбек, Тиллакори, Шердор мадрасалари ҳали ҳам вақтга қарши турувчи муҳим маданий ва маънавий обида сифатида Ўзбекистоннинг цивилизация бешиги эканлигини бутун дунёга эслатиб туради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган, стратегик, муҳим локомотив давлатдир. Шу муносабат билан саммитга раислик қилаётган Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий давлатлари ташкилотига аъзо бўлиши узоқ истиқболлни кўзлаган сиёсатнинг амалга ошириш маҳсулидир, деб ўйлайман.

    Ушбу ташкилотнинг таъсис миссияси ва асосий тамойиллари Турк давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий ва глобал тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиш, фаол ташқи сиёсат юритиш, инсониятни кутаётган муаммоларга ечим излаш, сиёсий қадрият яратиш, иқтисодиёт, транспорт, божхона, туризм, таълим, оммавий ахборот воситалари, ёшлар ва спорт каби кўплаб соҳаларда биргаликдаги фаолиятни давом эттиришни таъминлаш сифатида санаб ўтиш мумкин.

    Мазкур йиғилишда кун тартибидаги энг муҳим масала транспорт ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Туркманистоннинг ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш жараёнидир. Аслини олганда, Туркия томони Самарқандда аъзо давлатлар билан имзолайдиган шартномалардан бири Транспорт алоқаси дастури ва Туркия сармоя жамғармаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга “Олий даражали Имом Бухорий” орденини топширилгани икки қардош давлатнинг бир-бирига бўлган чуқур ҳурматининг яна бир белгисидир.

    Ўзбекистон геостратегик жойлашуви, чуқур илдизларга эга тарихи ва бой маданий қадриятлари билан умумий алифбошунослик орқали ушбу ташкилотнинг асосий мақсадларини амалга оширишда фаол роль ўйнайди. Келажак маданий қадамлар асосида шакллантирилишига ва Туркий давлатлари ташкилоти байроғи остида мустаҳкам биродарлик ришталари янги миқёсларга эга бўлишига тўлиқ ишонаман. Бирлигимиз абадий бўлсин...

 

Эмраҳ Йилмаз,

Самарқанд давлат университети

ўзбек тилшунослиги кафедраси тадқиқотчиcи