Самарқанд давлат университети одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси ўқитувчиси Шокир Тўрамқуловнинг "Ёш физиологияси ва гигиенаси фанидан лаборатория ва амалий машғулотлар" номли ўқув қўлланмаси нашр этилди...

    Ёш физиологияси ва гигиенаси фанидан тайёрланган ўқув қўлланма барча бакалаврият йўналишлари бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўқув режага мувофиқ ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўрта умумтаълим мактаби, лицей ва коллежлардаги ўқитиладиган биология, гигиена, экология, одам ва унинг саломатлиги фанларидан умумий билим ва кўникмаларга эга бўлишликни талаб этади. Ёш физиологияси ва гигиенаси фани организмнинг индивидуал ривожланиш жараёнида функциялари эволюциясини кузатиб боради, физиологик жараёнларни ўзаро мунасабатлари ва улар ўртасида боғ ланиш сабабларини аниқлаб беради. Ёш физиология ва гигиенаси-умумий физиологиянинг бир қисми бўлиш билан бирга, тиббиётда ўрганиладиган гигиена ва санитария фани соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Атроф муҳит омилларининг бола организмига, унинг ҳаёт фаолиятига, таълим тарбиясига таъсирини ўрганади ва ўсаётган авлоднинг         соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва маънавий жиҳатдан мўътадил ўсиш ва ривожланиши учун зарур бўлган барча физиологик ва биокимёвий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва илмий жиҳатдан асослаб беради.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.