Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев биология, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети талабалари билан учрашув ўтказди.

    Биринчи ва иккинчи курс талабалари иштирок этган тадбирда ўқув жараёнлари, кредит модул тизими, чет тилини ўрганиш ва мустақил таълимнинг афзалликлари бўйича сўз юритилди. Шунингдек, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти тушунтирилди.

    Учрашув расмиятчиликдан холи, очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.