Нозоми Кусака, Япониянинг Сока университети ўқитувчиси:

    – Эзгулик, меҳр-саховат ва янгиланиш айёми бўлган Наврўз миллати ва динидан қатъи назар шу юртда яшаётган ҳар бир миллат ва элат учун бирдай севимли байрамдир. Бу Самарқанддаги иккинчи Наврўзим. Ўтган йилги Наврўздан бери фаолиятимда унча катта бўлмаса ҳам самарали янгиликлар бўлди. Университетда дарс бериш, талабаларга тил ўргатиш билан бир қаторда қўшма таълим дастурлари бўйича талбаларни Япония олий таълим муассасаларига юбориш бўйича иш олиб боряпмиз. Бу борада айниқса, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг Японияга ташрифи муҳим қадам бўлди.